"Аталанта" Италия U-20 футболчиси учун даъвогарлик қилмоқда

"Бордо" қанот ҳимоячиси Рауль Белланова Италия А Сериясига қайтиши мумкин. Футболчи 2016-2019 йиллар давомида "Милан" академияси сафида тўп сурган.

Sky Sport Italia журналисти Жанлуки Ди Марцио хабарига кўра, "Аталанта" 19 ёшли футболчини 1,5 йилга сотиб олиш хуқуқи билан ижарага олиш ниятида.

Белланованинг француз клуби билан шартномаси 2022-йил июнь ойигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!