"Аталанта" "Лестер"га кетган ҳимоячиси ўрнига "Рома" футболчисини харид қилади

"Аталанта" ҳимоячи Тимоти Кастанни "Лестер"га қўйиб юборди. Бу ҳақда италиялик журналист Фабрицио Романо ўз твиттер саҳифасида маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, бергамоликлар унинг ўрнига "Рома" ҳимоячиси Рик Карсдорпни сотиб олади. Кастаннинг трансфер нархи 18 млн евро, Карсдорпники эса 3 млн еврони ташкил этади.

Кастань ўтган мавсум 33 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Карсдорп эса ўтган мавсумни “Фейеноорд”да ижарада ўтказиб, 22 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!