“Аталанта” рақибларнинг кучайиб кетишига йўл қўймайди

“Аталанта” раҳбарияти қишки трансферлар вақтида клубни тарк этиши керак бўлган Алехандро Гомесга Италия жамоаларига ўтишни тақиқлади.

А Сериядаги рақобатчиларини кучайиб кетишини истамаётган “Аталанта” аргентиналик футболчини хорижга трансфер қилишни истамоқда. Бу футболчига совринли ўринлар учун курашда “Аталанта”нинг асосий рақобатчилари бўлган “Интер” ва “Ювентус”, шунингдек, таркибини кучайтириш илинжида бўлган “Фиорентина”  даъвогарлик қилмоқда.

Шуни таъкидлаш жоизки, жамоанинг етакчиси бўлган Гомес бош мураббий Жан Пьеро Гасперини билан келиша олмай қолган. Улар кийим алмаштириш хонасида муштлашгани ҳам ошкор бўлди. Шу сабабли, 32 ёшли футболчи жамоани тарк этишга мажбур бўлиб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!