"Аталанта" сардори Италияда қолмоқчи
Жамоадан кетаётган "Аталанта" хавбеки Алехандро Гомес ўзининг келажаги борасида бир қарорга келди.
Goal.com тарқатган хабарга кўра, 32 ёшли аргентиналик футболчи "Милан" ёки "Интер"га ўтмоқчи. Шу сабабли у "Рома" ва ПСЖдан бўлаётган таклифларни рад этмоқчи.
Айтиш керакки, Гомес ва бош мураббий Жан Пьеро Гаспери ўртасидаги муносабатларга путур етган.
Гомес жорий мавсум “Аталанта” сафида 16 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар