"Аталанта" устози ПСЖга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?
“Аталанта” бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Чемпионлар лигаси чорак финалида ПСЖдан (1:2) учралган мағлубиятни изоҳлади.
“Энг ачинарлиси шундаки, биз ғалабага ниҳоятда яқин эдик ва ютуққа эришамиз, деб ўйлаган эдик. Мен Чемпионлар Лигасидаги ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдим. Биз ҳар бир ўйинга муносиб тайёргарлик кўрдик. Йигитларга фақат раҳмат айтаман.
ПСЖда дунёнинг энг яхши футболчилари бор - Мбаппе ва Неймар, улар учрашув натижасини ўзгартириш салоҳиятига эга.
Чемпионлар Лигаси бу шундай мусобақаки, ундаги натижани баъзи кичик нарсалар ҳал қилиб юборади.
Бергамо аҳолиси бу натижани ҳалигача нишонлашади. Боиси, шогирдларим бор кучини берди. Бу биздан сўралган нарса эди. Бизда ғоялар ва иштиёқ бор. Бу келажакда биз яратадиган охири йўқ қудуқдек лойиҳа, бунинг учун пул керак эмас”, - деди Гасперини.
Фикрлар