"Аталанта" устози янги мавсумни "Ювентус"да бошлаши мумкин

  • 23 May 17:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Аталанта" клуби бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини янги мавсумдан бошлаб, "Ювентус"ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, “кекса синьора” раҳбарияти жамоанинг амалдаги устози Андреа Пирло ўрнига айнан 63 ёшли италиялик мутахассис номзодини илгари сурмоқда. Агар "Ювентус" жорий 2020/21 йилги мавсумда ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмаса, Пирло ўз лавозимини тарк этади.

"Ювентус" мавсум якунланишига 1 тур қолганида 75 очко билан 5-ўринда бормоқда. 4-ўриндаги “Наполи” ҳисобида 76 очко мавжуд.

Андреа Пирло “Ювентус”ни 2020 йилнинг ёзидан буён бошқариб келмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!