"Аталанта" "Ювентус"нинг 69 йил аввал қайд этган натижасини такрорлади
Кеча Италия А Сериясининг 37-турида “Аталанта” сафарда “Парма” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эътиборлиси, бергамоликлар шу тариқа ўзларининг жорий мавсум А Серияда киритган голлари сонини 98 тага етказиб олди ва “Ювентус”нинг 1951/52 йилги мавсумда қайд этган натижасини такрорлади.
Айтиш керакки, бу борадаги рекорд "Милан"га тегишли. “Россонерилар” 1949/50 йилги мавсумда рақиблари дарвозасига 118 та гол уришга муваффақ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, “Аталанта” айни дамда 78 очко билан А Серия мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда.
Фикрлар