"ATF Championship 3" турнирининг тўлиқ файт-карди маълум бўлди ёхуд супер жанг кечасининг гувоҳи бўламиз!

  • 30 август, 2021, 15:23
  • 0
  • MMA

Маълумки, юртимиз яккакураш оламининг ёрқин юлдузларидан бири Музаффар Раджабов бошчилигида ташкил қилинган ва илк промоушен сифатида Ўзбекистон яккакурашлар тарихидан ўрин олган "ATF Championship" ўзининг рақамли турнирини ўтказиб келмоқда. 

Дастлабки икки турнири Бухорода ўтказилган бўлса, 25 сентябрь куни ташкил қилинадиган "ATF Championship 3" жанг оқшомига эса Тошкент шаҳри мезбонлик қилади. Бу галгиси супер даражада ўтишига шубҳа йўқ. Сабаби, юртимизнинг энг кўзга кўринган ММА вакиллари октагонга кўтарилади.

Жумладан, Шоҳасан Мирзаматов, Жаҳонгир Жумаев, Баҳодир Боқиев, Ўткир Раджабов шулар жумласидандир. Шунингдек, уларга Озарбайжон ва қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистоннинг юқори даражадаги вакиллари рақиб сифатида танлаган. 

Умуман айтганда мазкур турнирининг тўлиқ файт-карди маълум бўлди. Қуйида, жуфтликлар билан танишишингиз мумкин.

70 кг

Жаҳонгир Жумаев (Ўзбекистон ) - Данияр Зарипбек (Қирғизистон)

77 кг

Шоҳасан Мирзаматов (Ўзбекистон) - Самир Ҳусейнов (Озарбайжон)

57 кг

Баҳодир Боқиев (Ўзбекистон) - Молдояр Эшмамат (Қирғизистон)

70 кг

Санжар Эркинов (Ўзбекистон) - Аман Мусаев (Қирғизистон)

66 кг

Шариф Хушаев (Ўзбекистон)- Дулат Сейдакбар (Қозоғистон)

71 кг

Маҳмуд Ҳаётов (Ўзбекистон) - Мейрамбек Назаров (Қозоғистон)

65 кг

Самандар Саттаров (Ўзбекистон) - Рустамбек Аманбаев (Қирғизистон)

85 кг

Бобур Раҳмонов (Ўзбекистон) - Бехруз Очилов (Ўзбекистон)

93 кг

Ўткир Раджабов (Ўзбекистон) - Равшанхон Ҳусанов (Ўзбекистон)

70 кг

Отабек Тохиров (Ўзбекистон) - Комилжон Шарофиддинов (Ўзбекистон)

66 кг

Сардорбек Содиқов (Ўзбекистон) - Акмалжон Абдувалиев (Тожикистон)

66 кг

Мирфайз Муминов - Зулпухар Али Саипов (Қозоғистон)

61 кг

Маъруф Мамаразиқов (Ўзбекистон) - Амирхон Атахонов ( Тожикистон)

70 кг

Дониёр Сойибназаров (Ўзбекистон) -Жавоҳир Ҳожибоев (Ўзбекистон)

       

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!