"Атлетик" - "Реал": Матнли трансляция
Бироздан сўнг Испания кубоги 1/4 босқичидан ўрин олган "Атлетик" - "Реал" учрашуви старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг.
- 90+6'
Ўйин ўз ниҳоясига етди. "Атлетик" Бильбао ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. "Реал Мадрид" эса кубокдаги юришини чорак финалда якунламоқда.
- 90+4'
Исконинг ажойиб зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
- 90'
Учрашувга 6 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 89'
ГООООООООЛ. "Атлетик" ҳисобни очмоқда. Гол муаллифи - Алекс Беренгер.
- 86'
"Қаймоқранглилар" майда паслар орқали рақиб мудофаасини ёриб ўтмоқчи.
- 82'
Жамоалар бирин-кетин хавфли ҳужумлар амалга оширмоқда.
- 81'
Каземиронинг кучли зарбасини рақиб посбони қайтарди.
- 78'
Басклар таркибида ўзгариш. Рауль Гарсия ўз ўрнини Нико Серранога бўшатиб берди.
- 76'
Меҳмонлар сафида навбатдаги ўзгариш. Тони Кроос ўрнига майдонга Эдуардо Камавинга тушди.
- 74'
Майдон эгалари тўп назоратига эгалик қилмоқда.
- 69'
Юри Берчичега сариқ карточка кўрсатилди.
- 68'
Беренгернинг кескин узатмасини рақиб дарвозасига жойлаб қўйадиган футболчи топилмади.
- 67'
Оскар де Маркос сариқ карточка олди.
- 65'
Мезбонлар яна ҳавфли вазиятга эга бўлди. Лекин Начонинг ажойиб ҳаракатлари меҳмонлар фойдасига ишлади.
- 61'
"Реал" таркибида ўзгариш. Винисиус ўрнига Иско майдонга туширилди.
- 60'
Модрич ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
- 59'
Васкес ва Модричнинг ажойиб комбинацияси рақиб футболчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
- 58'
Майдонда ўйин ҳарорати ошиб бормоқда.
- 55'
Футболчилар бир-бирига нисбатан кескин ҳаракат қилмоқда.
- 51'
Ҳакам ВАРга мурожаат қилди, аммо ВАРдагилар пенальти йўқ, деб топди.
- 50'
Бурчакдан берилган узатмадан сўнг Рауль Гарсия дарвозага ноаниқ зарба йўллади.
- 46'
"Атлетик" сафида ўзгариш. Нико Уильямс ўрнига Алекс Беренгер майдонга туширилди.
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди.
- 45+2'
Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 0:0.
- 45'
Биринчи бўлимга икки дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 45 '
Нико Уильямс кичик жароҳат олиб, майдонни тарк этди.
- 43'
Мезбонлар тезкор қарши ҳужум амалга оширди, аммо мазкур вазиятда офсайд қайд этилди.
- 41'
Муньяиннинг ақлли пасидан сўнг Уильямс дарвозага зарба йўллади. Ҳимоячилар бу ҳужумни ҳам қайтариб қолди.
- 40'
Васкеснинг узатмаси зарбага айланиб кетди. Бироқ бу зарба самарасиз бўлди.
- 37'
Муньяиннинг айланма зарбасига бироз аниқлик етишмади.
- 34'
Майдон эгалари рақибга жиддий босим уюштиряпти.
- 33'
Мадридликлар янги ҳужум бошлашга шайланмоқда.
- 30'
"Атлетик"нинг хавфли ҳужумини Начо тўхтатиб қолди.
- 29'
Родригонинг зарбаси тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.
- 24'
Тони Кроосга сариқ карточка кўрсатилди.
- 23'
Икер Муньяин зарбасини яна Куртуа бартараф этди.
- 21'
"Қироллик клуби" тўп назоратига эгалик қилмоқда.
- 17'
Майдон марказида Винисиусга нисбатан қўполлик ишлатилди.
- 15'
Бильбаоликлар қанотдан кескин узатма амалга оширди. Лекин жарима майдончасида мезбонлардан ҳеч ким топилмади.
- 13'
Дани Гарсиянинг кучли зарбасини мадридлик ҳимоячилар қайтариб қолди.
- 9'
Мезбонлардан навбатдаги ҳавфли зарба. Бироқ Куртуа ўз ўрнида.
- 6'
"Атлетик" футболчиси дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқиб бориши мумкин эди, аммо Куртуа вазиятни бартараф этди.
- 3'
Томонлар ҳозирда тўп назоратига эътибор қаратмоқда.
- 1'
Ўйинга старт берилди.
- 0'
Жамоалар майдонга майдонга тушиб келмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Бироздан сўнг Испания кубоги чорак финалидан ўрин олган "Атлетик" - "Реал Мадрид" жамолари ўртасидаги баҳс старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг.
Фикрлар