"Атлетик" - "Реал": Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Икер Муниаин ва Йури Берчичига сариқ карточка кўрсатилди.

  • 90+'

    Бензема ўрнига Йович майдонга туширилди.

  • 90+'

    Каземиро рақибга нисбатан хавфли ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 90+'

    Серхио Рамос ҳакамга нисбатан эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Бенземанинг яқин масофадан берган зарбасини Симон қайтаришга эришди.

  • 85'

    Кросс Вальвердени алмаштирди.

  • 84'

    Де Маркос ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Милитао хатога йўл қўйди.

  • 78'

    Уильямс ўрнига Вильялибре майдонга тушди.

  • 76'

    Уотер-брек

  • 74'

    Родриго ва Асенсио ўрнига Винисиус ва Лукас Васкес майдонга тушди.

  • 72'

    ГОООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Серхио Рамос пенальтидан унумли фойдаланди.

  • 71'

    Марселога нисбатан қўполлик ишлатилган. ВАР буни аниқлади.

  • 65'

    "Атлетик" футболчисининг чап қанотдан узатган тўпи зарбага айланиб кетди. Куртуа ўз ўрнида.

  • 63'

    Сан Хосе ва Де Маркос майдонга тушди. Улар Унаи Лопес ва Иниго Кордобани алмаштирди.

  • 60'

    Родриго тезлик билан жарима майдончасига кириб борди. Аммо зарба беришга улгурмади. Унаи Симон тўпга чиқиб келди.

  • 54'

    "Реал"нинг дастлабки бурчак зарбаси бесамар кетди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45+'

    Бензема бош билан аниқ зарба йўллай олмади. Акс ҳолда, ҳисоб очилиши мумкин эди.

  • 40'

    Рауль Гарсия Марселога нисбатан қўпол ўйнагани учун жазоланди.

  • 36'

    Уильямс яна бир имкониятни кўкка совурди. Офсайд ҳам бор экан.

  • 30'

    Уотер-брек

  • 23'

    Иняки Уильямс ўнгроқдан кучли зарба берди. Бироз ноаниқ.

  • 22'

    Родригонинг бош билан берган зарбаси ўхшамади.

  • 21'

    Унаи Нуньез Йерайни алмаштирди.

  • 20'

    Марселонинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 16'

    Рауль Гарсиянинг бош билан берган зарбасини Куртуа қайтариб қолди.

  • 6'

    Иняки Уилямс ўта хавфли вазиятдан зарба берди. Ноаниқ ва ўйиндан ташқари ҳолат ҳам бор.

  • 4'

    Асенсионинг жаримадан йўллаган зарбасини Симон қайтариб қолди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Жамоалар майдонда саф тортиб улгуришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!