"Атлетик" 36 ёшли ҳужумчиси билан шартномани узайтирди

Бильбаонинг “Атлетик” клуби ҳужумчиси  Ариц Адурис жамоа билан амалдаги шартномасини узайтирди.

Бир қатор испан нашрларининг хабар беришича басклар 36 ёшли футболчи билан 2019 йилга қадар келишувни узайтиришган. Янги шартномага кўра Адуриснинг товон пули 40 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, 35 ёшида Испания терма жамоасига чақирилган футболчи фаолияти давомида “Атлетик” сафида жами 336та учрашувда майдонга тушган ва 154 марта рақиблари дарвозасини ишғол этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!