“Атлетик” ўз етакчиси билан шартномани узайтирди

Бильбаонинг “Атлетик” клуби ярим ҳимоячи Рауль Гарсия билан амалдаги шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқла.

Янги келишувга кўра 31 ёшли футболчи энди 2020 йилга қадар “Атлетик” сафида ўйнайди.

Маълумот учун, Гарсия бильбаоликлар сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган вақт мобайнида жами 135та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 39та гол ёздириб қўйишга эришган. Испания терма жамоаси сафида эса 2та ўйинда иштирок этган. Унинг тахминий трансфер нархи эса 9 млн еврони ташкил этиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!