"Атлетико" - "Севилья" учрашуви бўрон туфайли бекор қилинди

  • 3 сентября, 2023, 17:47
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Ла Лига доирасидаги “Атлетико” – “Севилья” учрашуви бўрон туфайли бекор қилинди.

Давлат метеорология агентлиги ДАНА бўрони сабабли Мадридда шу якшанба куни соат 12:00 дан 18:00 гача қизил огоҳлантириш эълон қилди.

“Шаҳарни жуда қийин кун ва оқшом кутмоқда. 1972-йилдан бери ёғингарчилик бўйича рекорд ўрнатилиши тахмин қилиняпти”, деди Мадрид мери Хосе Луис Мартинес-Алмейда.

Ўйин санаси ҳозирча номаълум, Ла Лига кейинроқ эълон қилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию