"Атлетико" Алькасерни Испанияга қайтармоқчи

"Атлетико" Мадрид клуби "Боруссия Д" форварди Пако Алькасернинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра испаниялик футболчининг ўзи ҳам дортмундликларга бошқа жамоага ўтиш истаги борлиги ҳақида айтган. Унинг бу гапларидан сўнг жамоага Эрлинг Холанд олиб келинди.

"Атлетико" ушбу масала юзасидан Алькасер билан боғланган. “Матрасчилар”да шунингдек ПСЖ форварди Эдинсон Кавани номзоди ҳам бор. Шу боис улар айни дамда ушбу икки футболчидан бирини танлаш борасида ўйланишмоқда.

“Атлетико” Алькасерни кейинчалик 30 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиши ҳам мумкин.

Маълумот учун, Алькасер бу мавсум “Боруссия” Дортмунд сафида 11 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!