"Атлетико" Альварес трансферини амалга оширишга яқин турибди
"Атлетико" бу ёзда "Манчестер Сити"дан Хулиан Альваресни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Бу трансферни амалга оширишга "матрасчилар" яқин келмоқда, дея хабар берди инсайдер Давид Орнштейн.
Ҳали томонлар тўлиқ келишиб олишмаган, лекин тўлов суммаси бўйича музокаралар давом этмоқда. Аргентиналик ҳужумчи манчестерликларни тарк этишни истамоқда. Бу эса Мадрид клубини тезлаштирди ва ушбу харидни амалга ошиш эҳтимоли юқорилади.
Альварес иккинчи рақамли бўлишни истамаяпти. Жамоанинг асосий ҳужумчиси Эрлинг Холанд бўлиб қолганидан кейин Юлиан бошқа клубда ўйнаб кўришни хоҳлаяпти. Курашда ПСЖ ҳам бор эди. Аммо 24 ёшли футболчи таклифни рад қилиб, "Атлетико"ни танлади. Энди "Матрасчилар" музокараларни якунига етказиб қўйиши керак бўлади.
"Атлетико"ни испаниялик ёш ҳужумчи Саму Омородин тарк этиши кутилмоқда. Уни "Челси" ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қиляпти. Унинг жамоадан кетиши "Атлетико"га 35 миллион евро олиб келиши ва шундан кейин Альваресни клуб ўз таркибига қўшиб олиши мумкин бўлади.
Аргентина терма жамоаси аъзоси якунига етган мавсум "Манчестер Сити" таркибида 54 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та голда иштирок этди.
Фикрлар