"Атлетико" АПЛдан зўр ҳимоячи олади

"Лестер" ҳимоячиси Чаглар Сюнжу фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Relevo" нашри ёзмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, туркиялик футболчини "Атлетико" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Томонлар шахсий шартнома борасида келишувга эришган. У Мадрид клубига ёзда эркин агент мақомида келиб қўшилади. 

Қайд этилишича, футболчи шартномага январда имзо чекади. Мавсумни "тулкилар" сафида якунлаб қўяди. Жорий мавсум 26 ёшли ҳимоячи 6 та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!