"Атлетико" "Арсенал" форварди учун ўз футболчисини ҳам қўшиб бермоқчи

"Арсенал" форварди Александр Ляказетт "Атлетико" қизиқишлари доирасида, дея хабар бермоқда Marca.

Мадридликлар Франция терма жамоаси ҳужумчисини ПСЖ форварди Эдинсон Каванининг алтернативи сифатида кўришмоқда. Агар январда уругвайлик футболчининг трансфери амалга ошмай қолса, унда мадридликлар Ляказетт номзодига мурожаат қилишади.

Манбага кўра, Ляказетт трансфери учун "Атлетико" бошқа бир франциялик ярим ҳимоячи Тома Лемарни ҳам қўшиб бериши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!