Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби Бразилиянинг “Гремио” жамоаси ҳужумчиси Луан учун кураш бошлади.

ESPN нашрининг хабар беришича “матрасчилар” 24 ёшли бразилиялик футболчи учун 20 млн евро таклиф қилишмоқда. Аммо, “Гремио” футболчисини 24 миллиондан камига сотмоқчи эмас.

Таъкидлаш керакки, Москванинг "Спартак" клуби ҳам Луанни ўз сафида кўришни хоҳлаган эди. Бироқ, футболчи Россияда ўйнашни истамаяпти. Бироқ, ўзини Испания Ла Лигасида синаб қўришга қарши эмас.

Минбар

Барча блоглар