"Атлетико" Дибалага таклиф тайёрламоқда

  • 15 ноябрь, 2020, 00:14
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Атлетико" Мадрид ўз сафини "Ювентус" форварди Пауло Дибала билан кучайтирмоқчи. Бу ҳақда TNT Sports нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, “матрасчилар” 26 ёшли аргентиналик футболчи учун 35 миллион евро ва айни дамда Турин клубида ижарада ўйнаётган ҳужумчи Альваро Моратани бермоқчи.

Ўз навбатида, “кекса синьора” ҳам Дибалани таркибда сақлаб қолишни хоҳлаяпти, аммо томонлар 2022 йилда якунланадиган шартномани янгилаш масаласида тил топиша олмаяпти.

Дибаланинг ҳозирги трансфер нархи 80 млн еврога баҳоланмоқда. “Атлетико” эса 40 миллион бермоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!