“Атлетико” энг содиқ футболчисидан воз кечмоқда

“Атлетико” клуби ўн йилдан бери жамоа дарвозасини қўриқлаб келаётган Ян Облакни трансферга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Испаниянинг AS нашри хабар тарқатди.

Манбанинг таъкидлашича, мадридликлар маошлар фондини қисқартириш мақсадида ёзда тажрибали голкиперни трансферга қўяди ва Облак бўйича таклифларни ўрганиб чиқишга тайёр.

Диего Симеоне Ян Облакнинг ўрнига “Валенсия”нинг грузиялик дарвозабони Георги  Мамардашвилини олиб келмоқчи.

Ян Облак “Атлетико”га 2014 йилда олиб келинган. Словениялик посбон  юлдузлик даврида Европанинг гранд клубларидан чорлов олганди. Бироқ Мадридда қолишни афзал кўрган.

Transfermarkt портали 31 ёшли футболчини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!