"Атлетико" етакчи ўйинчисини қўйиб юборади

"Атлетико" Мадрид 34 ёшли Луис Суарес билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Клубнинг 2022/2023 йилги режаларида Суарес учун жой топилмаган.

Уругвайлик футболчи ҳам аллақачон янги клуб излашни бошлаб юборган. Тахминларга кўра, Луис МЛС ёки АПЛга кўчиб ўтади.

Айни пайтда "Атлетико" форвардига "Ньюкасл", "Майами" каби жамоалар қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот ўрнида, Луис Суарес жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 19 ўйинда ўз ҳисобига 7 гол ва 1 ассист ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!