"Атлетико" футболчилари "Порту"га ўтмоқда

“Атлетико” ярим ҳимоячиси Тома Лемар ва Эктор Эррера фаолиятини Португалия чемпионатида давом эттириши мумкин.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, “Порту” ҳар иккала футболчини ҳам ижарага олмоқчи ва бу борада музокаралар олиб бормоқда.

Жорий ёзги трансферлар даврида Лемар “Бавария”га, Эррера эса “Зенит”га ўтиши мумкин эди. Аммо томонлар ўртасидаги музокаралар муваффақиятсизликка учради.

Тома Лемар ўтган мавсум Ла Лигада 22 та, Эктор Эррера эса 21 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!