"Атлетико" футболчиси грек клуби билан шартнома имзолади
Хорватиялик ҳимоячи Шиме Врсалько фаолиятини Греция чемпионатида давом эттирадиган бўлди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Атлетико"нинг собиқ ҳимоячиси "Олимпиакос" билан 2025 йилгача шартнома имзолаган. У янги жамоаси сафига эркин агент сифатида кўчиб ўтган.
Футболчининг трансфери бугун расман эълон қилинади.
Маълумот учун, Шиме Врсалько 2016 йилдан буён “Атлетико”да ўйнаб келаётган эди.
Фикрлар