Ads

Мадриднинг "Атлетико" клуби ёзда жамоани тарк этишини эълон қилган ҳужумчи Антуан Гризманн ўрнига "Ювентус" форварди Пауло Дибалани олиб келмоқчи.  Бу ҳақда El Mundo нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Дибала етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаётгани боис жамоасини ўзгартирмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. “Матрасчилар” эса ушбу имкониятдан фойдаланиб, уни ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.

Маълумот учун, Дибала жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 40та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.