"Атлетико" Гризманн ўрнига тўпурар топди

 
"Атлетико" жамоаси келаси йили ёзда "Манчестер Юнайтед"га ўтиб кетиши мумкин бўлган асосий ҳужумчиси ўрнига футболчи қидира бошлади.
 
Айни пайтда мадридликлар "Монака" ярим ҳимоячиси Тома Лемар номзодида тўхталди. Гарчи бу футболчи ҳужумчи бўлмаса-да, Гарет Бэйл ва Криштиану Роналду сингари келажакда тўпурарга айланиш салоҳиятига эга.
 
Лемарнинг трансфер нархи 30 миллион фунтга баҳоланмоқда. Футболчи жорий мавсумда "Монако" таркибида 18 та учрашувда еттита гол киритди.
 
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!