“Атлетико” Гризманнга ўринбосар топди
Ads

“Лестер Сити” ҳужумчиси Жейми Варди фаолиятини “Атлетико”да давом эттириши мумкин. The Mirror нашрида ёзишларича, “матрасчилар” “Барселона”га ўтиши кутилаётган Антуан Гризманнинг ўрнига айнан англиялик футболчини олиб келмоқчилар.

Хабарда айтилишича, мадридликлар устози Диего Симеоне Вардининг ўтган мавсум ЕЧЛда кўрсатган ўйинидан ҳайратга тушган ва ҳужум чизиғида Диего Коста билан яхши жуфтлик ҳосил қилади деб ўйламоқда.

Нашр таъкидлашича, “Атлетико” 31 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун   “Лестер”га камида 20 млн фунт таклиф қилиши керак бўлади.