"Атлетико" ҳимоячиси "Наполи"га ўтишга тайёр

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳимоячиси Шиме Врсалько фаолиятини “Наполи”да давом эттириши мумкин.

25 ёшли хорватиялик футболчи қишда “матрасчилар” сафидан кетишга тайёр эканлигини неаполликлар раҳбариятига ҳам айтган.

Ўз навбатида “Атлетико” раҳбарияти футболчи учун 20 млн евро талаб қилмоқда, бироқ, “Наполи” унга ҳозирча 14 млн евро таклиф қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!