"Атлетико" ҳужумчиси АПЛ клубидан бўлган таклифни рад этди

Мавсумни “Рома”да ижарада ўтказаётган “Атлетико” форварди Никола Калинич АПЛ клубига ўтишни хоҳламади.

Tuttomercatoweb нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли хорватиялик футболчи “Ньюкасл”дан бўлган таклифни рад этган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Калинич “Женоа” ва “Верона” каби А Серия клубларига ўтишни ҳам хоҳламаган эди. Ўз навбатида “Рома” ҳам Калиничнинг хизматларидан воз кечиб у билан тузилган ижара шартномасини бекор қилмоқчи.

Маълумот учун, Калинич жорий мавсум “Рома” сафида А Серияда бор йўғи 4 та ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!