"Атлетико" ҳужумчиси Миланга, "Интер" ҳужумчиси эса Мадридга йўл олиши мумкин

"Интер" ва "Атлетико" жорий ёзги трансферлар даврида ўзаро ҳужумчи алмашишлари мумкин. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “нерадзуррилар” ўз сафида Альваро Моратани кўришмоқчи, ўз навбатида “матрасчилар”га эса Мауро Икарди керак. Бироқ, Моратанинг трансфери “Челси” орқали ҳал бўлади. Чунки, унинг трансфер ҳуқуқи айнан “аристократлар”га тегишли.

Маълумот учун, Моратанинг “Атлетико” билан ижара шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. “Интер”нинг янги бош мураббийи Антонио Конте эса раҳбариятдан Икардини сотиб юборишларини талаб қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!