"Атлетико" "Интер" ҳужумчисини сотиб олишни хоҳлаганди, аммо...

"Интер"нинг аргентиналик ҳужумчиси Лаутаро Мартинес шу ёз "Атлетико"га ўтиши мумкин эди, аммо бу келишув амалга ошмади.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, Испания клуби раҳбарияти "нерадзуррилар"га ҳужумчи учун 50 миллион евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган.

Манбанинг таъкидлашича, Милан клуби Мартинесни камида 80 миллион еврога сотишини маълум қилган. Шундан сўнг "матрасчилар" ҳужумчининг трансфери бўйича музокараларни тўхтатишган.

Мартинес якунланган мавсум А Серияда жами 38 та ўйин ўтказди ва ўз ҳисобига 17 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг “Интер” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!