"Атлетико" Мадриднинг асосий таркиби Тошкентда ўзбек клубларидан бирига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин
Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Мадридга расмий ташрифи доирасида Мадриднинг “Атлетико” клуби раҳбарияти билан музокаралар ўтказган эди. Унда Ўзбекистонда “Атлетико” клуби футбол академиясини ташкил этиш ва “visit Uzbekistan – Heart of the Silk Road” сайёҳлик брендини тарғиб қилиш бўйича ҳам ўзаро келишувга эришилган.
Мамлакатимиз Испаниядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирининг халқаро маслаҳатчиси Алия Оспанова ушбу мамлакатга ташрифи давомида “Атлетико” футбол клуби халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Росолино Амента билан учрашди.
Учрашувда жаҳон футболининг машҳур юлдузлари иштирокида қатор халқаро спорт тадбирларини ташкил этиш орқали кадрлар тайёрлаш дастурини амалга татбиқ этиш, “visit Uzbekistan – Heart of the Silk Road” брендини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, “Атлетико” футбол клуби асосий таркиби билан Ўзбекистон клубларидан бири ўртасида Тошкентда халқаро ўртоқлик учрашуви ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" Мадрид кеча "Реал" ва "Барселона"ни ортда қолдирган ҳолда Ла Лигада чемпионликни қўлга киритди.
Фикрлар