"Атлетико" мураббийи ЕЧЛдан чиқиб кетганидан кейин нималар деди?

Чемпионлар Лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган жавоб ўйинида "Челси" "Атлетико" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида мадридликлар бош мураббийи Диего Симеоне ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Иккала ўйинни ҳисобга олсак, "Челси" ғалабага ҳақли эди. Биринчи учрашув тенг курашлар остида кечди, аммо улар гол уришга муваффақ бўлди. Рақиб бугун яхшироқ ўйнади ва ҳақли равишда кейинги босқичга чиқди. Биз рақиб дарвозасига йўл топишга ҳаракат қилдик. Бироқ буни уддалай олмадик.

Футболчилар захирага олинган пайтда эътироз билдириши табиий. Биз вазиятни, умуман олганда, ҳужум усулини ўзгартирмоқчи эдик. Мен ҳеч нарсадан норози эмасман, улар бунга лойиқ эди. Биз "Челси"ни табриклашимиз, сабоқ олишимиз ва ўз ўйинимизни қайта кўриб чиқишимиз зарур".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!