"Атлетико" Португалия терма жамоаси аъзоси учун 60 миллион евродан воз кечишга тайёр
"Атлетико" Мадрид клуби "Спортинг" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандешни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда A Bola нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “матрасчилар” 24 ёшли португалиялик футболчи учун лиссабонликларга 60 млн евро (шундан 10 миллиони бонус) таклиф қилишмоқда. Футболчининг ўзига эса 5 йиллик шартнома ва йилига 5 млн евро маош ваъда қилишмоқда.
Маълумот учун, Фернандеш ўтган мавсум “Спортинг” сафида жами 53та ўйинда майдонга тушди ва 32та гол ҳамда 18та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар