"Атлетико" "РБ Лейпциг" ҳужумчисига қизиқиб қолди

“РБ Лейпциг” клуби форварди Тимо Вернер Мадриднинг “Атлетико” клуби қизиқишлар доирасига қириб қолди.

Bild нашри тарқатган хабарга қараганда “матрасчилар” скаутлари Бундеслиганинг ўтган турида “Аугсбург”га (2:0) қарши баҳсига айнан 21 ёшли германиялик футболчини кузатиш учун боришган. Маълумотларга кўра “Атлетико” Вернерни ёзда жамоани тарк этиши мумкин бўлган Антуан Гризманни ўрнига муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Маълумот учун, Вернер жорий мавсум Бундеслигада жами 20та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!