“Атлетико” “Реал” форварди билан шартнома имзолашни истамади

Мадриднинг "Атлетико" клуби Гарет Бэйлнинг агенти билан музокара олиб боришни истамади, деб хабар беради "Cope". Уэльслик ҳужумчининг вакили ўз мижози хизматини пойтахт клубига таклиф қилди, аммо "матрасчилар" устози Диего Симеоне бундай шартномадан бош тортган.

Шундай қилиб, Гаретнинг Пиреней яриморолидаги сафари якунига етган кўринади. Катта эҳтимол билан, форварднинг кейинги манзили "Туманли Альбион" бўлиши тахмин қилинмоқда.

32 ёшли ҳужумчи ҳозирда "Реал" футболчиси ҳисобланади. Унинг "қироллик клуби" билан шартномаси июнь ойи сўнггида якунига етади.

Гарет 2013 йилдан бери Мадрид гранди шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу вақт оралиғида у 258 ўйинда майдонга тушиб, 106 гол ва 67 ассист муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!