"Атлетико" Россиядан футболчи сотиб олмоқчи
Бразилиялик ярим ҳимоячи Вендел қишки трансфер ойнасида "Зенит" клубини тарк этиши мумкин. Metaratings телеграм канали хабарига кўра, 25 ёшли футболчи жамоасини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда.
Ярим ҳимоячига Испания чемпионатидан қизиқишлар бор. Мадриднинг “Атлетико” клуби Вендел трансферини амалга ошириш ниятида.
Бразилиялик футболчи 2020 йилнинг октябрь ойидан буён Санкт-Петербург жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Трансфермаркт портали талқинига кўра, унинг трансфер нархи 22 миллион еврога баҳоланмоқда.
Россия чемпионатининг жорий мавсумида Вендел 16 ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар