"Атлетико" Санчесга 3 йиллик шартнома таклиф қилмоқда
Аввал хабар берганимиздек “Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Алексис Санчес “Атлетико”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” 30 ёшли чилилик футболчига 3 йиллик шартнома таклиф қилишмоқда. Аммо, унга қанча маош ваъда қилинаётгани маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Санчес “Манчестер Юнайтед” сафида 2018 йилнинг январидан буён тўп суриб келмоқда. У айни дамда АПЛнинг энг кўп маош олувчи футболчиси ҳисобланади.
Маълумот учун, Санчес якунланган мавсум МЮ сафида жами 24та ўйинда майдонга тушди ва бор йўғи 1та гол урди.
Фикрлар