"Атлетико" Саулнинг нархини эълон қилди

Мадриднинг "Атлетико" клуби Европа грандларининг эътиборига тушиб қолган етакчи ярим ҳимоячиси Сауль Ньигесни ёзги трансферлар даврида сотишга тайёр.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” 24 ёшли испаниялик футболчини 150 млн евродан камига қўйиб юбормайди. Таъкидлаш керакки, футболчининг шартномасида айнан мана шунча товон пули ёзилган. Агар қайсидир жамоа ушбу маблағдан кам бўлмаган таклифни билдирса Саулни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Саулга "Барселона" ва "Манчестер Сити"дан қизиқишлар мавжуд. “Шаҳарликлар” унинг учун 80 млн евродан воз кечишга тайёр.

Маълумот учун, Сауль жорий мавсум “Атлетико” сафида 36та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!