Ads

Хабарингиз бор бугун испаниялик мушҳур ҳужумчи Фернандо Торрес фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди. Унинг футболчилик фаолиятини катта аҳамият касб этган “Атлетико” Мадрид шу муносабат билан ўз расмий твиттерида Торресга аталган пост қолдирди.

“Торреснинг афсонавий фаолияти билан жудаям фахрланамиз”, - деб ёзилади клуб расмий твиттерида.

Маълумот учун, Торрес асли “Атлетико” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2001-2007 ҳамда 2015-2018 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган.