"Атлетико" уни сотмайди

  • 16 Jan 17:43
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Атлетико" Мадрид 2022 йилда жамоа ҳужумчиси Жоау Фелишни сотмасликка қарор қилди. Раҳбарият ва мураббийлар штаби уни порлоқ келажак кутмоқда, деб ҳисоблайди.

Tecno

Охирги пайтларда, кўплаб сайт ва нашрларда португални "Манчестер Сити" билан боғлашаётган эди. Бироқ мадридликлар уни олиб қолишини маълум қилгач, бу хабарларга ўз-ўзидан нуқта қўйилди.

22 ёшли футболчига "шаҳарликлар" билан бир қаторда, МЮ, "Ливерпуль", "Барселона" каби номдор жамоалар қизиқиш билдираётганди.

Жоау Фелиш ушбу мавсум "Атлетико" билан Ла Лига доирасидаги 12 та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1 гол ва 2 ассист ёзиб қўйди.

 

Comments

You must be logged in to commet!