"Атлетико" ва "Севилья" ҳам Азар учун курашга қўшилди
Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Торган Азар икки испан клубининг диққат марказидан жой олди.
AS нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли бельгиялик футболчини “Атлетико” ҳамда “Севилья” каби жамоалар ўз сафида кўришмоқчи. Азарнинг ўзи эса ушбу хабарни рад ҳам этмади, тасдиқламади ҳам. Айтиш лозимки, Торганга шунингдек Лондоннинг “Челси” клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Боруссия” М Азарни бундан уч йил муқаддам айнан “Челси”дан бор йўғи 8 млн еврога харид қилган эди.
Маълумот учун, Азар жорий мавсум Бундеслигада жами 26та учрашувда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 8та гол киритишга эришган.
Фикрлар