"Атлетико" вакиллари VAR тизими юзасидан Ла Лига раҳбариятига мурожаат қилишди

  • 1 октября, 2018, 18:47
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Атлетико" клуби Ла Лига раҳбариятига видеотакрорлар тизими (VAR) борасида мурожаат қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра “матрасчилар” лига раҳбариятидан VAR тизимининг ишлаш принцпини тушунтириб беришни талаб қилишмоқда.

“Атлетико” вакилларининг фикрича ўтган тур “Реал”га қарши баҳсда ҳакам бир нечта тортишувли вазиятларда видеотакрорлардан фойдаланмаган ва “қироллик клуби” фойдасига қарор чиқарган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию