"Атлетико" хавбек трансфери бўйича А Серия клуби билан музокараларга киришмоқчи

"Атлетико" "Фиорентина" ярим ҳимоячиси Эрик Пульгар хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

La Razon нашри маълумотига кўра, "матрасчилар" 26 ёшли чилилик футболчи трансфери масаласида яқин вақтлар ичида италян клуби мутасаддилари билан учрашишни режалаштирмоқда.

Жорий мавсумда Пульгар А Серияда 29 та ўйинда майдонга тушиб, олтита гол ва тўртта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!