"Атлетико"га қарши муҳим ўйин олдидан "Барселона"да яна бир жиддий йўқотиш

Испания Ла Лигаси 16-турида пешқадам "Барселона" азалий рақобатчиларидан бири "Атлетико" майдонига сафар қилади.

Ушбу баҳс олдидан каталонияликларда таркиб бўйича жиддий муаммолар юзага келмоқда. Усмон Дембеле мадридликларга қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин.

Маълум бўлишича, франциялик ҳужумчи кубок доирасидаги "Интерсити"га қарши ўйинда ўзини ноқулай ҳис қилган. Мураббийлар штаби унинг соғлиғини хавф остига қўйишни истамайди.

Аввалроқ, дисквалификация туфайли Роберт Левандовски ҳам "матрасчилар" билан беллашувда жамоасига ёрдам бера олмаслиги айтилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!