"Атлетико"га "Севилья" футболчиси керак

Мадриднинг "Атлетико" клуби "Севилья" вингери Пабло Сарабияга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “матрасчилар” ушбу 26 ёшли футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар давридаёқ ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.

Маълумот учун, Сарабия жорий мавсум андалусияликлар таркибида жами 53та ўйинда иштирок этди ва 9та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!