"Атлетико"нинг 2 футболчиси коронавирусдан соғайди

  • 16 сентябрь, 2020, 12:06
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Атлетико” форварди Диего Коста ва ҳимоячи Сантьяго Ариас жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Tecno

Коста ва Ариасда 3 сентябрь куни коронавирус аниқланган эди. Шундан сўнг, иккала футболчи ҳам карантинга олинди. Уларнинг иккаласида ҳам касаллик аломатларсиз ўтди.

“Атлетико” Ла Лиганинг янги мавсум илк баҳсини 27 сентябрь куни “Гранада”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!