"Атлетико"нинг асосий ҳужумчиси "Локомотив"га қарши баҳсни ўтказиб юборади

"Атлетико" форварди Диего Коста жароҳати сабаб тахминан 1 ой майдонга туша олмайди. Бу ҳақда As нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, испаниялик футболчи Ла Лиганинг “Сельта”га қарши баҳсида жароҳат олган. Шифокорлар унинг тикланиши учун 3 ҳафта кераклигини айтмоқда.

Энди Коста 3 ноябрь куни “Локомотив”га қарши бўлиб ўтадиган УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич баҳсини ўтказиб юборади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!