“Атлетико”нинг кутилган трансфери амалга ошмаслиги мумкин

"Челси" ярим ҳимоячиси Конор Галлахер "Атлетико Мадрид"га ўтмаслиги мумкин. The Athletic хабарига кўра, "Матрасчилар" "Валенсия"дан Хави Герранинг трансфери бўйича шартнома тузишга яқин турибди.

Манбанинг таъкидлашича, "Атлетико" бирданига иккита ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламаслиги мумкин. Битимлардан бири амалга ошмай қолиши хавфи бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Атлетико Мадрид” Галлахер учун “Челси”га 40 миллион евро тўлашга рози бўлганди. 24 ёшли ярим ҳимоячи айни дамда трансферини якунлаш учун Мадридга учиб кетиш учун рухсатни кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!