ATP. Руслар сенсация кўрсатишда давом этади! Бу сафар Жокович мағлуб этилди

Лондон шаҳри теннис бўйича эркаклар ўртасидаги йилнинг якуний турнирига мезбонлик қилмоқда. 4-куннинг сўнгги беллашувида сербиялик Новак Жокович ҳамда россиялик Даниил Медведев ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олди.

Мусобақанинг 1-тартиб рақам остида сараланган теннисчисига қарши жуда яхши тайёргарлик кўрган Медведев тажрибали рақибига катта муаммо туғдира олди. Эйслар, тўп узатишлардаги аниқлик, брейк-поинтлар кўплиги эвазига Даниил рақибини 6:3, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.

Ушбу беллашувдан бир неча соат аввал яна бир рус теннисчиси Андрей Рублёв турнир ғолиблиги учун асосий даъвогарлардан бири, австриялик Доминик Тимдан 2 сетда устун келган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)