Аутсайдер майдонида зафар қучган

Англия Премьер-Лигаси 26-туридан ўрин олган "Шеффилд" - "Ливерпуль" ўз ниҳоясига етди. Ўйин меҳмонларнинг 0:2 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, 48-дақиқада Кюртис Жонс гол уриб, ҳисобни очган бўлса, 64-дақиқада "Шеффилд" аъзоси Кин Брайан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.

Шу тариқа 3 очкони қўлга киритган Юрген Клопп шогирдлари очколари сонини 43 тага етказиб олишди ва 6-ўринни эгаллаб туришибди. "Шеффилд" эса 11 очко билан турнир аутсайдери бўлиб турибди.

Шеффилд Юнайтед

    Премьер-лига 26-тур

    28/02/2021, 23:15

    0
    :
    2
    Тугади

    Ливерпуль

    • Кертис Джонс 48'
    • Кин Брайан 64' (автогол)

    Стадион: Bramall Lane 0 томошабин

    Бош ҳакам: Jonathan Moss

    45'
    90'

    • 90+3'

      Учрашув якунланди! "Ливерпуль" меҳмонда аутсайдерга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

    • 90+'

      Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

    • 87'

      Садио Мане ҳужумда фол қайд этди. Жарима зарбаси.

    • 83'

      Дарвозага йўлланган аниқ зарбалар статистикаси: 1-8!

    • 81'

      "Шеффилд"да ҳам ўзгариш: Жон Флек ўрнига Билли Шарп ўйинга қўшилди.

    • 80'

      Ўзгариш: гол урган Кюртис Жонс ўрнига Наби Кейта ўйинга қўшилди.

    • 80'

      Ажойиб вазият! Эндрью Робертсон жарима майдончаси ичидаги Салаҳни топди ва унга тўпни узатди, Салаҳнинг зарбаси ўнг бурчакнинг ёнгинасидан ўтиб кетди!

    • 76'

      "Ливерпуль"да ўзгариш: Тьяго Алкантара ўрнига Жеймс Милнер ўйинга қўшилди.

    • 75'

      "Ливерпуль" футболчилари тўпни чиройли тарзда назорат қилмоқда.

    • 73'

      Жон Лундстрамнинг узатмасини жарима майдончаси ичида қабул қилиб олувчи футболчи топилмади.

    • 69'

      Оливер Беркнинг узатмасини Лундстрам қабул қилиб олди, бироқ дарвозага зарба йўллай олмади.

    • 66'

      Жон Флек бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

    • 65'

      ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Роберто Фирминодан класс! У ажойиб техникасини кўрсатди ва дарвозабонга ҳеч қандай имконият қолдирмади! 0-2!

    • 62'

      Жон Флек бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, Адриан тўпга ҳаммадан эрта эга чиқиб келди.

    • 62'

      "Шеффилд" футболчилари тўп назоратини қўлга олишга интилиб бормоқда.

    • 57'

      Навбатдаги ўзгариш: Жагелка ўрнига Озборн ўйинни кучайтириш учун майдонга тушди.

    • 56'

      "Шеффилд"да ўзгариш: Девид МакГолдрик ўрнига Оливер Берк ўйинга қўшилди.

    • 54'

      Садио Маненинг голи офсайд сабабли инобатга олинмади!

    • 50'

      Йўқ, барчаси жойида! Гол инобатга олинди! "Ливерпуль" футболчилари голни қайтадан нишонлашди.

    • 49'

      Гол бекор қилиниши ҳам мумкин! Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда!

    • 49'

      ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Кьюртис Жонс техникасини намойиш этди ва ажойиб зарбаси билан дарвозани ишғол қилди! Ҳисоб очилди: 0-1!

    • 47'

      Бош ҳакам хуштагини чалди, Жон Брайан ҳужумда фол қайд этди.

    • 47'

      Жон Флек бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. "Ливерпуль" ҳимояланмоқда.

    • 46'

      Иккинчи бўлим бошланди!

    • 45'

      Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

    • 45+1'

      Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.

    • 45'

      МакГолдрикнинг ажойиб узатмасини ҳимоячилар қайтарди.

    • 40'

      МакГолдрик хавфли ўйнади.

    • 38'

      Салаҳнинг зарбасини ҳимоячи блоклади, қайтадан позицион ҳужум ташкил этилмоқда.

    • 36'

      Оливер Макбернининг голи инобатга олинмади. Футболчи воқеалар ривожидан илгарилаб кетган экан.

    • 33'

      Арнольднинг бурчакдан йўллаган зарбасини ҳимоячилар ишончли ўйини билан узоқлаштирди.

    • 32'

      Ух қандай сейв! Арнольднинг зарбасини дарвозабон ишонч билан қайтарди! Қойил!!!

    • 30'

      Салаҳнинг зарбаси дарвоза устунига тегди!

    • 27'

      Робертсон бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

    • 26'

      Жорж Болдок Стивенснинг узатмасини дарвозага йўллай олмади. "Ливерпуль" қапши ҳужумда.

    • 24'

      Тьяго Алкантара қўпол ўйнади, буни кўрган Девид Мосс хуштагини чалди ва жарима зарбаси белгилади.

    • 22'

      Тренд Александр-Арнольд жарима майдончаси ичига тўпни узатди, Ремздейл тўпни ишонч билан эгаллаб олди.

    • 18'

      Жон Флек бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ дарвозабон тўпга ҳаммадан эрта чиқиб келди.

    • 17'

      МакГолдрикнинг зарбасини Адриан чиройли тарзда қайтарди ва тўни бурчакка чиқариб юборди.

    • 16'

      Бурчакдан тўпни Робертсон ўйинга киритди, иккинчи қаватда яхши ўйнаган ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.

    • 16'

      Робертсон жарима майдончаси ичига узатма амалга оширди, ҳимоячилар вазиятни бартараф этди.

    • 13'

      Роберто Фирмино ҳужумда фол қайд этди.

    • 11'

      Роберто Фирмино жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва дарвоза марказига зарба берди! "Шеффилд" посбонидан ажойиб сейв!

    • 8'

      Ремздейл ҳимоячидан ўта олмади, Робертсон яхши ўйнади.

    • 5'

      Девид МакГолдрик иккинчи қаватда ҳаммадан устун келди ва боши билан зарба берди, дарвозабон Адриан ажойиб сейви билан хавфни бартараф этди.

    • 4'

      Жоржиньо Вейналдум жарима майдончаси ичига узун пас амалга оширди, бироқ ҳимоячилар уни узоқлаштирди.

    • 1'

      Учрашув бошланди!

    • 0'

      Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. АПЛ мадҳияси янгради.

    • 0'

      Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! АПЛ 26-тури доирасидаги "Шеффилд" - "Ливерпуль" баҳси бошланиш арафасида. Ўйинни сайтимиз орқали матнли трансляцияда кузатиб боринг. Ўйинни сиз билан Абдулла Маннонов кузатиб боради.

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

    Минбар

    Барча блоглар